"Travel&Leisure" журнали: Ўзбекистон дунё туризми марказида
Апрель 19, 2025. 10:33 • 1 дақ
• 100
ПЕКИН, 19 апрель. /"Дунё" АА/. Хитойнинг етакчи "Travel&Leisure" сайёҳлик журналининг босма нашрида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган кенг мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мақола муаллифи хитойлик сайёҳларни Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларида жойлашган гўзал ва бетакрор тарихий обидалари ва маданий ёдгорликлари билан яқиндан танишишга таклиф қилмоқда.
"Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг юрагида жойлашган, – деб ёзган нашр. – Минг йиллар давомида қадимий Ипак йўлида жойлашган ушбу шаҳарлар бугунги кунга қадар ўзининг узоқ тарихи ва бебаҳо маданий меросини сақлаб келмоқда".
2700 йилдан ортиқ тарихга эга Самарқанд шаҳри Ипак йўлининг муҳим савдо маркази бўлган. Ўзида замонавийлик ва ўтмишни мужассам этган ушбу шаҳар бугунги кунда ҳам муҳим халқаро воқеаларнинг маркази бўлиб қолмоқда.
Хитой босма нашрига кўра, Бухоро 2500 йилдан кўп тарихга эга бўлган қадимий шаҳардир. Бу ернинг меъморий иншоотлари ўзининг улуғворлиги билан ажралиб туради. Бухоро шаҳрининг гўзаллиги ва такрорланмас обидалари хорижий сайёҳларни ўзига жалб этиб келмоқда.
2001 йилда ташкил этилган Хитойнинг етакчи сайёҳлик нашрларидан бири – "Travel&Leisure" журнали туризм, маданият, мода, ҳордиқ олиш каби мавзуларни кенг ёритади. Нашрнинг медиа платформаларидаги обуначилари сони 40 миллиондан ортиқ. Нашрни ҳар куни 2 миллиондан ортиқ одам ўқийди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди