Мисрлик машҳур тур-блогер Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади
Май 26, 2025. 10:41 • 43 сония
• 74
ҚОҲИРА, 26 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида мисрлик машҳур тур-блогер Карим Абдулҳамиднинг юртимиз бўйлаб ижодий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу йилнинг 24-31 май кунлари бўлиб ўтаётган сафар дастурига кўра, мисрлик блогер Ўзбекистоннинг сайёҳлик, маданий ва гастрономик салоҳиятини кенг ёритишга қаратилган махсус тадбирларда қатнашиши кўзда тутилган. У Тошкент шаҳри ва Фарғона водийсидаги ҳунармандчилик анъаналари, қадимий ёдгорликлар ва замонавий туристик марказлар ҳамда уларда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида туркум репортажларни тайёрлаши режалаштирилган. Шунингдек, Карим Абдулҳамид Наманган шаҳрида бошланган Халқаро гуллар фестивалида ҳам иштирок этади.
Сафар давомида тайёрланган материаллар блогернинг ижтимоий тармоқларидаги оммабоп саҳифаларида эълон қилинади.
Карим Абдулҳамиднинг "Facebook"даги саҳифасини бир вақтнинг ўзида 70 мингдан киши кузатиб боради. Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларини 6 миллиондан зиёд киши ўқиш имкониятига эга. Мисрлик блогер ўз саҳифаларида Европа, Осиё ва бошқа минтақалардаги жозибадор туристик объектлар ҳақида қизиқарли мақолалар, видеолар ва суратларни мунтазам эълон қилиб келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди