Мисрлик таниқли блогер Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилади
Октябрь 03, 2025. 12:31 • 29 сония
• 29
ҚОҲИРА, 3 октябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида таниқли мисрлик тур-блогер Муҳаммад ал-Ҳадий билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон туризм салоҳияти, қадимий шаҳарларимиз тўғрисида видеоматериаллар тайёрлаш ва уларни араб жамоатчилиги орасида кенг тарғиб қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Ўзбекистон ҳақидаги туркум видеоконтенларни тайёрлаш мақсадида Муҳаммад ал-Ҳадийнинг жорий октябрь ойида мамлакатимизга ижодий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.
Муҳаммад ал-Ҳадий ижтимоий тармоқларда 100 мингдан ортиқ фаол кузатувчига эга. Блогер томонидан тайёрланган видеоконтентларни шу кунга қадар 30 миллиондан ортиқ киши кўрган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди