Москва шаҳрининг марказий кўчаларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар кунига 24 соат намойиш этилмоқда
Декабрь 14, 2023. 10:41 • 35 сония
• 194
МОСКВА, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Москва шаҳрининг марказий кўчаларидаги йирик экранларда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиши йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихона томонидан йўлга қўйилган ушбу лойиҳаси юртимизда туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни тарғиб қилиш ва сайёҳларни Ўзбекистонга кенг жалб этишга қаратилган.
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари маданий меросини тарғиб қилиш мақсадида дипломатик миссия ва Москва шаҳар мэрияси томонидан ушбу видеолавҳаларни аҳоли гавжум жойларда намойиш этиш масаласи ишлаб чиқилди.
Лойиҳа Москва шаҳар ҳукуматининг реклама тарқатиш масалалари бўйича идоралараро комиссияси томонидан маъқулланди ва тегишли қарор қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон элчихонаси томонидан тақдим этилган видеолавҳалар Москва шаҳридаги саккизта йирик экранларда жорий декабрь ойи давомида 24 соат намойиш этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
