Logo

Москва шаҳрининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид видеолавҳалар намойиш этилмоқда

Апрель 24, 2025. 09:24 • 33 сония

112
Москва шаҳрининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига оид видеолавҳалар намойиш этилмоқда

МОСКВА, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг март ойидан буён Россия пойтахтининг марказий кўчаларида ўрнатилган йирик экранларда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этиляпти, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Москва шаҳридаги ўнта йирик экранлар орқали кўрсатилаётган "Ўзбекистонга хуш келибсиз" мавзусидаги видеолавҳалар 13 миллионлик шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини юртимиздаги қадимий обидалар, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби тарихий кентларимизнинг бой мероси билан яқиндан таништирмоқда. 

Ўзбекистон элчихонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа жорий апрель ойи охиригача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон россияликлар орасида қадимий тарихи ва бой мероси билан ўзига фаол жалб этувчи ТОП-10га кирган устувор сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш