Пекинда Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти тақдим этилди
Май 16, 2025. 09:28 • 3 дақ
• 96
ПЕКИН, 16 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонасида Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Хитойнинг турли вазирлик ва идоралари, йирик сайёҳлик компаниялари, маданият ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерлар, Пекиндаги хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари ва ватандошлар иштирок этди.
Тақдимот давомида сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳаси фаол ривожланиб, барқарор иқтисодий ўсиш драйверларидан бирига айланаётгани таъкидланди. Иштирокларга юртимизда сайёҳлик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижий туристлар учун яратилаётган қулай шароитлар, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти ва имкониятлари ҳақида батафсил маълумот етказилди.
Иштирокчиларга 2025 йилнинг 1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга кириши хабар қилинди.
Тадбир и доирасида ўзбек паловини тайёрлаш жараёни бўйича мастер-класс ўтказилди. Шунингдек, ўзбек куй-қўшиқларидан иборат маданий дастур тақдим этилди.
Зан Хонгян, Хитой "Haina Silk Road Cultural Development" компанияси президенти:
– Бугун Ўзбекистон элчихонасида мамлакатингизнинг маданияти ва туризми салоҳиятини намойиш этиш мақсадида ташкил этилган тақдимотда иштирок этаётганимдан жуда мамнунман.
Тадбир жуда муваффақиятли ўтди. Биз юртингизнинг ноёб туризм имкониятлари, гўзал маданияти ва анъаналари ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятига эга бўлдик.
Ўзбекистон кўп асрлик тарих ва бой маданиятга эга мамлакат. Шу ўринда биз ҳам ҳалқларимиз ўртасидаги дўстона ришталарни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш мақсадида кўплаб ўзбек асарларини хитой тилига таржима қилдик ва нашр эттирдик.
Тақдимот давомида, шунингдек, ўзбек миллий таомларидан бири – палов тайёрлаш жараёнига гувоҳ бўлдик. Ўзбек ошхонаси мазалилиги ва хилма-хил таомлари ажралиб туради.
Умид қиламанки, келгусида кўпроқ хитойликлар Ўзбекистонга саёҳат қилишни танлайдилар.
Жуан Даньшэн , Хитой истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамғармаси директори ўринбосари:
– Бугун Ўзбекистон элчихонаси томонидан ўтказилган туризм тақдимотида иштирок этдим. Тадбир жуда муваффақиятли ўтди ва Ўзбекистоннинг урф-одатлари ва маданиятини янада яхшироқ тушунишимизга имкон берди.
Жорий йил июнь ойидан Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари учун визасиз режимнинг тадбиқ этилиши халқларимиз ўртасидаги алмашинувни ривожланишига ва сайёҳлар оқимининг ошишига катта аҳамиятга эга.
Жамғармамиз келгусида Ўзбекистон ва Хитой корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш янада кўпроқ ҳисса қўшишга тайёр.
Чи Лу , Пекин ташқи маданият ва савдо уюшмаси директори:
– Ўзбекистон Хитой билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва икки мамлакат туризм соҳалари вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 2025 йил "Хитойда Ўзбекистон туризм йили" деб эълон қилинди.
Бугунги тадбир давомида Хитойда Ўзбекистон туризм йили доирасида Пекин, Шанхай, Гуанчжоу, Ханчжоу, Сиань, Тянцзинь, Шэньчжэнь, Чэнду, Чунцинь, Циндао, Урумчи, Қашғар ва бошқа кўплаб шаҳарларда турли маданий, туристик ва иқтисодий тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида билиб олдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда хитойлик туристлар учун қулай муҳит яратишга йўналтирилган стандартлар яъни "China Friendly" тизими фаол жорий этилаётгани ҳамда ушбу ташаббус доирасида аэропортлар, меҳмонхоналар ва ресторанларда хитой тилидаги менюлар, ёзувлар ва йўл кўрсаткичлар ўрнатилаётгани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди