Россия ОАВ: Россияликлар баҳорги сайёҳлик таътилларини Ўзбекистонда ўтказишга тайёр
Апрель 06, 2024. 11:38 • 47 сония
• 303
МОСКВА, 6 апрель. /"Дунё" АА/. Россиянинг оммабоп "Правда.Ру" электрон нашри Россия туроператорлари ассоциацияси маълумотлари таяниб бугунги кунда россиялик туристлар орасида Ўзбекистонга баҳорги саёҳатга талаб ошганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Туризм бозори ҳисоб-китобларига кўра, ўсиш тахминан 20 фоизни ташкил қилади. Талабнинг энг юқори кўрсатгичи жорий йилнинг апрель ойида бўлиши кутилмоқда ва у май ойи ўрталаригача давом этади", – дейилади мақолада.
Сайёҳлик бозори иштирокчилари маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистонга режалаштирилган саёҳатларни олдиндан брон қилиш керак. Вақт қисқаргани сайин авиачипталар қимматлашади ва баъзи экскурсия дастурларида жойлар этишмаслиги мумкин.
Нашрда шунингдек, россиялик саёҳатчилар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларидан максимал даражада фойдаланиш учун 7 кундан 10 кунгача бўлган узоқ турларни афзал кўришлари таъкидланган.
"Бундай саёҳатларнинг нархи икки киши учун 90 минг рублдан бошланади (тахминан 900 АҚШ доллари). Бунда парвоз нархини ҳисобга олинмаганда. Нархлар танланган экскурсия дастурига ва бориш санасига боғлиқ", – деб ёзган "Правда.Ру".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди