Буюк Британия туристик компанияси Ўзбекистон бўйлаб ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўйди
Сентябрь 21, 2024. 14:58 • 40 сония
• 420
ЛОНДОН, 22 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Буюк Британиянинг нуфузли "Golden Eagle Luxury Trains" туристик компанияси билан биргаликда мамлакатимизнинг қадимий шаҳарлари бўйлаб "Ўзбекистон хазиналари" номли темир йўл вагонларида ҳашаматли хуш кўрадиган британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар учун тур ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу тур саёҳатнинг "лакшери" сегментига тегишли бўлиб, гўзалликнинг ҳақиқий шайдолари учун мўлжалланган.
Мамлакатимиз бозорлари ва ажойиб мозаик меъморчилиги бўйлаб 11 кунлик саёҳат, юртимизнинг диққат сазовор ҳамда оммабоп бўлган Тошкент, Қўқон, Риштон, Марғилон, Бухоро, Нукус, Хива, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари бўйлаб амалга оширилади.
Сафар давомида Ўзбекистонинг Буюк Британиядаги туристик бренди элчиси Софи Ибботсон меҳмон ва маърузачи сифатида хорижий сайёҳларга ҳамроҳлик қилади ҳамда уларни юртимизнинг эксклюзив сайёҳлик салоҳияти билан таништириб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси