Россия Туроператорлари ассоциацияси: Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида тобора оммалашиб бормоқда
Апрель 27, 2025. 13:38 • 2 дақ
• 61
МОСКВА, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Россия Туроператорлари ассоциацияси ахборотномасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида тобора оммалашиб бораётгани маълум қилинган.
Ассоциация маълумотига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан беш баравар ошган. "Туризм соҳаси мутахассислари Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ўсишини бир қанча омиллар билан боғламоқда. Уларга кўра, туризм маҳсулотларидан тортиб, мамлакат сайёҳлик инфратузилмасининг ривожланишигача бўлган асосий жиҳатлар туристларни фаол жалб қилаяпти", – дейилган мақолада.
Қайд этилишича, Россия туроператорлари Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ТОП сайёҳлик йўналишларига ишонч билан киргани, сайёҳлар учун йилдан-йилга қулай бўлиб бораётганини таъкидламоқда. Сўнгги йиллардаги муҳим воқеалардан бири Самарқанд шаҳрида янги халқаро аэропортнинг очилиши бўлди. У йилига икки миллионгача йўловчига хизмат кўрсатади.
"Ўзбекистонда сўнгги икки йилда 200 дан ортиқ янги меҳмонхона ва меҳмон уйлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Тошкент, Самарқанд ва Бухорода Marriott, Hilton, Accor ва Hyatt каби машҳур халқаро брендлар ўз меҳмонхоналарини очмоқда. Тарихий марказларда қизиқарли бутик меҳмонхоналар пайдо бўлмоқда. Сайёҳларда нарх, формат ва хизмат кўрсатиш даражаси бўйича танлов бор", – деб таъкидланган нашрда.
Россия Туроператорлари ассоциацияси, айниқса, мамлакатимизда янги курорт зоналари очилаётганини алоҳида урғуламоқда. Масалан, Чорвоқ, Зарафшон, Зомин, Бўстонлиқ туманларининг тоғли ҳудудларида замонавий санаторийлар, экомеҳмонхоналар ва термал булоқлар билан жиҳозланган мажмуалар, оромгоҳлар ва велосипед йўлаклари бунёд этиляпти.
"Транспорт тизими ҳам анча яхшиланган. Тошкент, Самарқанд, Бухорони ўзаро боғлайдиган "Афросиёб" тезюрар поезди тез орада Хивага Европа даражасидаги қулайлик билан қатнай бошлайди. Магистрал йўлларни реконструкция қилиш давом этмоқда, янги транспорт узеллари, чипталарни брон қилиш IТ тизимлари, электрон гидлар ва сайёҳлик мобилm иловалари пайдо бўлмоқда", – деб ёзилган манбада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди