Logo

Саудиялик тадбиркорлар ва инвесторлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишди

Ноябрь 13, 2025. 18:17 • 2 дақ

85
Саудиялик тадбиркорлар ва инвесторлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишди

АР-РИЁЗ, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Ар-Риёзда "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг ва Ўзбекистонга сармоя киритинг" мавзусида давра суҳбати ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакат туризм инфратузилмасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, саёҳат, меҳмондўстлик ва маданий алмашинув соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат бўлди.

Шунингдек ўқинг

Унда 40 дан ортиқ халқаро туризм бизнеси вакиллари, инвесторлар ва бошқарув компаниялари иштирок этди. Иштирокчиларга Ўзбекистоннинг инвеститсиявий салоҳияти, жумладан, меҳмонхона фонди, транспорт ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси, маданий-кўнгилочар кластерлар соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Анжуманда хорижий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш борасидаги ислоҳотлар, бошқарувнинг илғор стандартларини жорий этиш, мамлакатимиз ҳудудларида йирик сайёҳлик лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар мамлакатда янги сайёҳлик йўналишлари фаол ривожланаётгани, рақамли хизматлар яратилаётгани, виза тартиблари соддалаштирилаётгани, Ўзбекистон ҳудудлари халқаро брендлар учун тобора жозибадор бўлиб бораётганини таъкидладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш