Ўзбекистон туризм салоҳияти Екатеринбурда бўлиб ўтган "Expotravel-2025" халқаро сайёҳлик кўргазмасида намойиш этилди
Октябрь 08, 2025. 09:45 • 42 сония
• 74
ЕКАТЕРИНБУРГ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган "Expotravel-2025" халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон ҳудудларининг туризм салоҳияти намойиш этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазмада давомида Ўзбекистонда хорижлик сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар ва хавфсизлик чоралари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон туризм салоҳиятига оид буклетлар ва журналлар тарқатилди.
Ўзбекистон Туризм қўмитаси делегацияси вакиллари Россия, Венгрия, Словакия, Шри-Ланка каби бир қатор давлатлар турфирмалари вакиллари билан музокаралар ўтказди. Уларда икки томонлама сайёҳлар алмашинувини йўлга қўйиш, туризм соҳаси вакиллари иштирокида инфо-турлар ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туризм имкониятларига бағишланган материалларни нуфузли оммавий ахборот воситаларида доимий равишда эълон қилиш юзасидан келишиб олинди.
Кўргазма саҳнасида Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли жамоаси томонидан тақдим этилган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди