Буюк Британиянинг етакчи сайёҳлик компанияси Ўзбекистонга туристлар оқимини кўпайтиришга кўмаклашади
Сентябрь 12, 2024. 16:21 • 51 сония
• 187
ЛОНДОН, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг "Abercrombie & Kent" сайёҳлик компанияси ижрочи директори Максимилиан Маклай билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Максимилиан Маклай британиялик ва бошқа хорижий сайёҳлар орасида Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади. "Сўнгги йилларда "Abercrombie & Kent" компанияси Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат уюштирмоқда. Биз мамлакатнинг бой маданий мероси, ажойиб манзаралари ва ўзбек халқининг меҳмондўстлигини юксак қадрлаймиз", - деди у.
Учрашувда Ўзбекистон ва "Abercrombie & Kent" ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистонга бораётган сайёҳларга унинг бойликларидан тўлиқ баҳраманд бўлиш имконини берадиган ўзига хос дастурларни яратишга эътибор қаратиш баробарида, ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
Музокаралар якунида Ўзбекистонга Буюк Британиядан 1500 дан ортиқ сайёҳни жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
"Abercrombie & Kent" 1962 йилда ташкил этилган. Компания 100 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритиб, мослаштирилган саёҳат маршрутлари, ҳашаматли круизлар ва эксклюзив тажрибаларни ўз ичига олган бир қатор хизматларни таклиф этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади