Яқин Шарқ туризм бозорида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бўлган қизиқиш кескин ошган
Май 04, 2025. 11:17 • 2 дақ
• 98
АБУ-ДАБИ, 4 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 28 апрель – 1 май кунлари БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган "Аrabian Тravel Мarket-2025" халқаро туризм кўргазмасида қатнашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси, "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси, етакчи маҳаллий сайёҳлик компаниялари ҳамда Хоразм ва Андижон вилоятлари вакиллари томонидан кўргазма майдонида Ўзбекистон миллий стенди ташкил қилинди.
Ўзбекистон стендига ташриф буюрганлар мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, табиати, гастрономик йўналишлари, зиёрат, тиббий, MICE ва экотуризм имкониятлари билан танишдилар.
"АТМ 2025" доирасида турли давлатларнинг туризм соҳаси вакиллари ва салоҳиятли шериклар билан B2B ва G2B шаклидаги учрашувлар ўтказилди. Бўлиб ўтган музокаралар натижасида мамлакатимизга сайёҳлар оқимини ошириш, кадрлар тайёрлаш, юртимиз туризм салоҳиятини устувор бозорларда кенг тарғиб қилиш бўйича аниқ келишувларга эришилди.
Тадбирда иштирок этган маҳаллий бизнес вакиллари эътирофига кўра, Ўзбекистон туризм салоҳиятига, юртимиз билан ҳамкорликка Яқин Шарқ минтақасидаги соҳа вакиллари ўртасида қизиқиш аввалги йилларга нисбатан кескин ортган, араб дунёси учун Ўзбекистон йўналиши янги салоҳиятли бозор сифатида кўрилмоқда.
Кўргазма саҳнасида Ўзбекистон санъаткорлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага ўзгача таассурот қолдирди.
"АТМ 2025" – бу глобал сайёҳлик саноати вакиллари, хусусан, туристик компаниялар, меҳмонхоналар, авиакомпаниялар ва миллий туризм ташкилотлари учун минтақадаги энг йирик кўргазма ҳисобланади. Ҳар йили 150 дан ортиқ мамлакатдан 2 800 дан зиёд ташкилот ва 40 мингга яқин иштирокчиларни жалб этувчи мазкур тадбир Яқин Шарқ туризм бозорининг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилашда муҳим ўрин тутади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди