Logo

Гуанчжоуда хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимини кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Ноябрь 16, 2025. 12:27 • 54 сония

129
Гуанчжоуда хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимини кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

ГУАНЧЖОУ, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Хитойнинг "China Southern Airlines" авиакомпанияси раҳбарияти билан юртимизга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Хитой томони Ўзбекистон авиакомпаниянинг Марказий Осиёдаги асосий йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб, парвозлар сони ва географиясини кенгайтириш имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар қўшма маркетинг ва реклама кампанияларини амалга ошириш, шунингдек, савдо, иқтисодиёт, маданият ва туризм соҳаларида алмашинувни фаоллаштиришга қаратилган тақдимот ва пресс-турлар ўтказишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Мулоқот якунидабундай ташаббуслар икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга ва туризм соҳасини ўзаро ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш