"Караван Инфо" АА: 4-5 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" III халқаро фестивали бўлиб ўтади

Октябрь 01, 2025. 12:36 • 2 дақ

172
"Караван Инфо" АА: 4-5 октябрь кунлари Қорақалпоғистонда "Саҳро садоси" III халқаро фестивали бўлиб ўтади

МОСКВА, 1 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Караван Инфо" ахборот агентлигида "Қорақалпоғистонда кенг кўламли туризм, маданият ва санъат фестивали бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"4-5 октябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани туризм ва маданий алмашинув марказига айланади. Бу ерда "Саҳро садоси" III халқаро фестивали бўлиб ўтади", – дея маълум қилинган  нашрда.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Қорақалпоғистон Туризм бошқармаси ушбу йирик тадбирнинг ташаббускорлари ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

"Фестивалнинг мақсади – минтақанинг тарихий-маданий, зиёрат ва экологик туризмини оммалаштириш, шунингдек, қадимий Хоразм цивилизациясининг ноёб ёдгорликларига, ҳунармандчилик анъаналарига ва гастрономиясига эътиборни жалб қилишдан иборат", – деб ёзилган материалда.

Бундан ташқари, нашрда фестиваль дастури ҳақида ўқувчилар эътиборига батафсил маълумотлар тақдим этилган.

"Икки кун давомида университет профессор-ўқитувчилари учун халқаро тренинглар, қадимий Тупроққалъа қўрғони ҳудудида тасвирий санъат танлови, миллий таомлар бўйича мусобақалар ҳамда манзарали Оқчакўл кўли қирғоғида катта концерт ташкил этилади", – деб қайд этилган "Караван-Инфо" ахборот агентлиги мақоласида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш