Малайзияда бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма ва фестивалларда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти тарғиб қилинади
Май 15, 2025. 09:14 • 53 сония
• 85
КУАЛА-ЛУМПУР, 15 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Бутунжаҳон зиёрат туризми ва савдо кўргазмаси ва Бутунжаҳон маданият ва санъат фестивали ташкилий қўмитаси раиси Моҳд Халид Харун билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳияти ва бой маданий меросини Малайзияда кенг тарғиб қилиш, икки мамлакат туркомпаниялари ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш орқали республикамизга сайёҳлар оқимини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Малайзия томони сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан замонавий сайёҳлик инфратузилмасини яратиш бўйича олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар, мусулмон мамлакатлардан келаётган сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирилди.
Ўзбекистон ҳудудлари ва пойтахт Тошкент шаҳрида мавжуд туризм дастурлари, жумладан "зиёрат туризми", "Умра+", "маданий туризм", "гастротуризм", "қишки туризм" каби турпакетлар малайзияликлар орасида кенг тарғибот қилинаётгани таъкидланди.
Томонлар шу йилнинг 22-24 август кунлари Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон зиёрат туризми ва савдо кўргазмаси ҳамда Бутунжаҳон маданият ва санъат фестивалида Ўзбекистон туризм салоҳияти ва маданиятини кенг тарғиб қилиш бўйича таклифни қўллаб-қувватладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди