Ўзбекистонга Кувайтдан сайёҳлар оқими кўпаймоқда
Октябрь 08, 2025. 11:27 • 45 сония
• 97
АЛ-КУВАЙТ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий октябрь ойида Кувайтдан 25 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда,деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тур шу йилнинг июль ойида Кувайтда "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдунаси" шиори остида ўтказилган туризм-форуми давомида "Bazaar Travel" ва Кувайтнинг "Alrukn Alyamani" туркомпаниялари ўртасидаги эришилган келишув асосида ташкил этилди.
Юртимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган ушбу форум Ўзбекистон элчихонаси, Туризм қўмитаси ва Кувайт Туризм сектори ҳамкорлигида ташкил этилган эди.
Туркомпаниялар ҳамкорлигида жорий октябрь ойида 25 кишидан иборат дастлабки биринчи кувайтлик сайёҳлар гуруҳининг Ўзбекистонга сафари ташкил этилди.
Сафар давомида кувайтлик сайёҳлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятларнинг диққатга сазовор жойлари ва мамлакатимизнинг тоғ туризми имкониятларини билан танишди. Гуруҳ аъзолари Ўзбекистонга саёҳат уларга катта таассурот қолдирганини ва бошқа кувайтликларни ҳам юртимизга саёҳат қилишга чақиришларини таъкидлади.
"Alrukn Alyamani" компанияси вакиллари эса келгусида бу каби турларни тизимли равишда йўлга қўйиш, ўбекистонлик шериклар билан биргаликда Кувайтда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди