Россияда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида 2024 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши деб тан олинди
Декабрь 11, 2024. 02:22 • 2 дақ
• 210
МОСКВА, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. Россия пойтахтида "Russian Traveler Awards 2024" Миллий туризм мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Танлов натижаларига кўра, Россиянинг "Russian traveler" журнали томонидан ташкил этилган "Russian Traveler Awards 2024" Миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати Ўзбекистон "МДҲ мамлакатларида туризм" номинациясида ғолиб деб топди.
Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
"Russian Traveler Awards" мукофоти "Russian traveler" нашри томонидан ташкил этилади ва у асосий туризм имкониятларига бағишланган. Овоз бериш натижасида саёҳат оламидаги барча энг яхши жиҳатлар – диққатга сазовор жойлар ва маршрутлардан тортиб анъаналар ва байрамларгача аниқланади ҳамда Россиянинг туристик харитасига киритилади.
"Russian traveler" журнали – бу мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш ва машҳур халқаро йўналишларга бағишланган босма нашр саналади. Журнал ўз муштарийларига саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва фотосуратлар билан безатилган мақолаларни таклиф қилади. Мазкур нашрнинг биринчи сони 2022 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тақдим этилган.
Журнал, шунингдек, Россиядаги энг яхши йўналишлар, меҳмонхоналар, круизлар ва туризмнинг бошқа жиҳатларини эътироф этувчи анъанавий "Russian Traveller Awards" мукофотини ҳам ташкил қилади.
2024 йил июль ойида Ўзбекистон элчихонаси "Russian Traveler" нашри билан биргаликда Россиянинг "Ўзбекистон – Шарқ эртаги" журналининг юртимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган махсус сонини чоп этди. Мазкур махсус сон россиялик муштарийларда катта қизиқиш уйғотди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди