Польша–Туркия–Ўзбекистон йўналиши бўйича сайёҳлар оқими оширилади
Ноябрь 29, 2025. 13:40 • 55 сония
• 112
ВАРШАВА, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамхаджаев “Turkish Airlines” авиакомпаниясининг Варшавадаги ваколатхонаси раҳбари Женгиз Инчеосман билан учрашув ўткази, деб хабар қилмоқда “Дунё”АА мухбири.
Музокаралар чоғида Польша–Туркия–Ўзбекистон йўналиши бўйлаб саёҳат қилаётган Европалик сайёҳлар оқимини янада ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Польша ва Европа Иттифоқи бозорларида Ўзбекистон брендини тарғиб қилиш, мамлакатимиз учун минтақадаги мамлакатлар билан икки томонлама туризм алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Польшада туризм бозори йиллик ўсиш суръатларини намоён қилмоқда, бу эса Ўзбекистон учун янги мақсадли аудиторияни жалб қилиш имкониятини кенгайтиради.
Женгиз Инчеосманнинг таъкидлашича, “Turkish Airlines” авиакомпанияси Польша бозорида 25 йилдан бери фаолият юритиб, ушбу давр мобайнида минтақанинг етакчи авиаташувчиларидан бирига айланган. Ҳозирги кунда Истанбул–Варшава йўналиши бўйича ҳафтасига 18 та мунтазам рейс амалга оширилмоқда. Бу Марказий Осиёга, хусусан, Ўзбекистонга қулай транзит имкониятларини яратиб, саёҳатчилар оқимини оширишга туртки бермоқда.
Учрашувда 2024 йилда элчихона кўмагида 12 та етакчи Польша туркомпаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташкил этилган сафари юқори баҳоланди. Бундай саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига қизиқишни сезиларли ошириб, қатор Польша компаниялари томонидан янги турпакетларнинг ишлаб чиқилишига замин яратди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди