Ўзбекистонда очилаётган янги сайёҳлик йўналишлари Японияда тақдим этилди
Май 03, 2025. 13:42 • 2 дақ
• 75
ТОКИО, 4 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Япониянинг "GNH Travel Co.Ltd" компанияси билан биргаликда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов тадбирнинг очилиш қисмидаги нутқида, сўнгги йилларда мамлакатимизда хорижий сайёҳларга яратилган шароит ва қулайликлар, янги барпо қилинган жаҳон стандартлари асосида меҳмонхоналар, савдо масканлари ҳақида сўз юритди. Дипломат япон сайёҳлик компанияларини Ўзбекистонда фаолият олиб боришга чақирди.
Шундан сўнг элчихона ходимлари томонидан юртимиз салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди. Уда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган мамлакатимизнинг тарихий бинолари ва обидалари ҳақида маълумот берилди.
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Термиз каби тарихий шаҳарларимизнинг туризм салоҳияти, япон сайёҳлари учун қизиқиш уйғотиши мумкин бўлган ўзбек урф-одатлари, таомлари ва туризм маршрутлари тўғрисида таъкидланди.
Мамлакатимизнинг янги туризм контентлари сифатида Ўзбекистон ҳудудларининг геотермал туризм салоҳияти, табиий булоқларнинг шифобахш хусусиятлари қайд этилди. Қашқадарё вилоятида жойлашган Ғелон қишлоғининг сайёҳлик салоҳияти, бой табиати, ўзига хос урф-одатлари тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, ушбу ҳудудда барпо этилиши режалаштирилган "Ғелон" туристик-рекреацион зонаси имкониятларига эътибор қаратилди.
"GNH Travel Co.Ltd" компаниясининг ташқи туризм департаменти директори Сатоши Ямана ўз навбатида, япон сайёҳлари орасида Ўзбекистонга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистонга сафар қилиш бўйича мурожаатлар ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди