Logo

Даниялик машҳур актёр Ўзбекистон маданий мероси билан яқиндан танишди

Февраль 25, 2026. 09:22 • 1 дақ

121
Даниялик машҳур актёр Ўзбекистон маданий мероси билан яқиндан танишди
Даниялик машҳур актёр Ўзбекистон маданий мероси билан яқиндан танишди

КОПЕНГАГЕН, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Данияда ўтказилган “Danish Travel Show – Ferie For Alle 2026” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари стенди ҳам намойиш этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон вакиллари тақдим этган маҳсулотлар скандинавиялик ва бошқа хорижий иштирокчилар, жумладан таниқли актёр ва маданият арбоблари орасида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, даниялик машҳур актёр, шоумен ва телебошловчи Мелвин Какуза (Melvin Kakooza) Ўзбекистон павильонига ташриф буюриб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишди. У павильонда намойиш этилган фото ва видео материаллар, тарихий ёдгорликлар тасвирлари ҳамда миллий ҳунармандчилик буюмларига алоҳида қизиқиш билдирди.

1991 йилда Угандада туғилган Мелвин Какуза Данияда комедик жанрдаги “Sunday” ва “Helt sort” телелойиҳалари ҳамда “Perfekte steder” сериали орқали кенг жамоатчиликка яхши таниш. У стендап чиқишлари ва телевизион дастурлари билан бутун дунёга машҳур бўлган.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари билан самимий суҳбат чоғида Мелвин Какуза мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихи ва маданий мероси унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Хусусан, Самарқанд, Хива ва Бухородаги меъморий ансамбллар, Ипак йўли тарихи ва Шарқ цивилизацияси ривожидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар уни қизиқтирганини билдирди. Шу билан бирга, у Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналиши сифатида тобора оммалашиб бораётганини ҳамда юртимизга ташриф буюриш истагини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш