Ўзбекистон "Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари" II халқаро форумига мезбонлик қилди
Ноябрь 18, 2025. 12:44 • 3 дақ
• 66
СAМAРҚAНД, 20 ноябр. /"Дунё" АA/. Самарқанд шаҳрида "Жаҳон Криминологиясининг илғор тажрибалари" бўйича II халқаро форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Форумни Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири ўринбосари, полковник Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич, вазир номидан очиб берди.
Ушбу тадбир Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан ташкил этилди. Икки кунлик форумда халқаро ташкилотлар, қатор давлатлар полиция раҳбарлари ва жаҳон криминологлари ҳамда етук олимлари иштирок этишди.
Форумни Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазири ўринбосари, полковник Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич, вазир номидан очиб берди.
Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2024 йил 15 январдаги ПҚ–22-сон қарорига мувофиқ ўтказилди.
Форумда Венгрия, Қатар, Ҳиндистон, Хитой, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатларининг полиция идоралари ва криминологик тадқиқот тузилмалари раҳбарлари, шунингдек, қатор нуфузли халқаро ташкилотлар иштирок этмоқда, жумладан:
UNODC — БМТнинг Жиноят ва наркотиклар бўйича Марказий Осиё минтақавий бошқармаси;
TIKA — Туркия Ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги;
GIZ — Германия халқаро ҳамкорлик жамияти.
Шу билан бирга, тадбирда Россия Федерацияси ИИВнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилишди.
Форум қатнашчиларига ИИВ томонидан Самарқанд шаҳридаги "Маҳалла еттилиги", ИИВнинг туризм хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кибержиноятларга қарши курашиш бўлинмалари иш фаолиятлари ҳам таништирилди.
Форумнинг энг муҳим натижаларидан бири сифатида қатор давлатлар полиция ва тадқиқот тузилмалари билан ҳамкорликни тубдан кучайтиришга қаратилган ҳужжатлар тайёрланилди.
Хусусан, Венгрия, Ҳиндистон, Россия, Қатар, Туркия, Хитой, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон полиция идоралари ва криминология соҳасидаги тадқиқот ташкилотлари билан қуйидаги соҳалар бўйича келишувлар режалаштирилган:
- халқаро ҳамкорлик протоколларини имзолаш;
- жиноятчиликни чуқур ва комплекс ўрганишга қаратилган қўшма тадқиқотлар;
- минтақалар бўйича таҳдидларни баҳолаш ва хориждан кириб келиши мумкин бўлган жиноятлар юзасидан қўшма протоколлар;
- экспертларни ўқитиш, илмий-тадқиқот дастурлари ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
Жумладан, форум якунида қуйидаги расмий ҳамкорлик меморандумлари имзоланди:
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Бутунроссия илмий-тадқиқот институти (федерал давлат муассасаси) билан илмий ва амалий тажриба алмашиш;
Россия Федерацияси Урал давлат юридик университети билан криминология ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги академик ва тадқиқот ҳамкорлиги;
Венгриянинг "Лудовика" Давлат Хизмати Университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар факултети билан ўқув ва илмий дастурларни ривожлантириш;
Туркия Миллий Полиция Aкадемиялари билан профессионал тайёргарлик ва малака ошириш бўйича меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Ушбу ташаббуслар мамлакатлар ўртасида криминология ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва тажриба алмашинувини янада кенгайтириш, шунингдек, халқаро стандартлар ва илғор амалиётларни татбиқ етиш имкониятини яратади.
Шунингдек, Қатар Амирлиги билан ходимлар стажировкаси, Қатар ва Ўзбекистон жиноятчилигини ўзаро тадқиқ қилиш қўшма лойиҳалари ишга тушириш масаласи кўриб чиқилди.
Форум якунида жиноятчиликни олдини олиш ва тадқиқ қилишда Хиндистон, Венгрия, Хитой, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари полицияси ҳамда тадқиқот ташкилотлари билан халқаро қўшма лойиҳалар ишга тушириш келишиб олинди.
Ушбу ташаббуслар келгусида криминологик тадқиқотларнинг илмий ва амалий самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Самарқандда ўтказилган мазкур форум жиноятчиликка қарши глобал курашда халқаро ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бераяпти. Тадбир илмий амалиёт, экспертлар тажрибаси ва амалий ҳамкорликнинг бирлашган платформаси сифатида юксак баҳоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Олмаотадаги кўргазмада Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди
Исломободда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди