Римда Италия–Ўзбекистон ректорлар форуми бўлиб ўтади
Февраль 18, 2026. 08:10 • 49 сония
• 134
РИМ, 18 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Рим шаҳрида иккинчи Ўзбекистон–Италия ректорлар форуми ўз ишини бошлайди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур нуфузли форумда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бошчилигида олий таълим муассасалари раҳбарларидан ташкил топган делегация иштирок этди.
Италия томонидан Университет ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилигида университет ректорлари, проректор ва делегатлардан иборат иштирокчи қатнашди.
Тадбир доирасида университетлар ўртасида ўтказилган қўшма илмий лойиҳалар конкурси натижалари ва ғолиблар маълум қилиниб, янги қўшма лойиҳалар конкурси бошланиши эълон қилинади. Шу билан бирга, университетлар ўртасида 20 дан ортиқ ҳамкорлик келишуви ва меморандумларни имзолаш маросими ташкил этилди.
Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон делегацияси учун қатор икки томонлама, жумладан, “Топ-100”га кирувчи олийгоҳлар ва инновацион ҳаб раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
Биринчи Италия–Ўзбекистон ректорлар форуми 2024 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўша форумда италияликлар делегациясига Италия Университет ва тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини бошчилик қилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
