Олмаотадаги кўргазмада Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди
Ноябрь 26, 2025. 18:23 • 39 сония
• 93
ОЛМАОТА, 26 ноябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимизнинг Олмата шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари "Атакент" экспо-марказида бўлиб ўтган "Буюк Ипак йўлининг қайта тикланиши" номли халқаро кўргазмада иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу халқаро кўргазмада давлат ташкилотлари ходимлари, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимиз делегацияси таркибидан йирик тадбиркорлар ва ўз ишлаб чиқаришига эга бўлган 40 дан ортиқ компания вакиллари ўрин олди.
Кўргазма давомида сертификатлаш ва стандартлаш, туризм, консалтинг, юридик ва бухгалтерия хизматлари йўналишларида ялпи сессиялар ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорларининг B2B учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида Бош консулхона дипломатлари томонидан ўзбекистонлик тадбиркорларга товарлар импорти, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, давлат ва хусусий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш бўйича Қозоғистон қонунчилиги ва талаблари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Исломободда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди