Logo

Бельгияда ватандошлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди

Декабрь 03, 2025. 09:29 • 43 сония

94
Бельгияда ватандошлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди
Бельгияда ватандошлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди

АНТВЕРПЕН, 4 декабрь. /“Дунё” АА/. Бельгиянинг Антверпен шаҳрида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан маданий-маърифий тадбир ҳамда сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Антверпенда ва унга туташ ҳудудларда истиқомат қилувчи ватандошлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий қадриятлар ва мустақиллик ғоялари ҳақида тўхталиб ўтди.

Бельгияда истиқомат қилаётган ўзбек диаспорасини янада жипслаштириш, уларнинг Ватан билан алоқаларини кучайтириш ҳамда бой маданий ва тарихий меросимизни чет давлатларида янада кенгроқ тарғиб қилиш бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди.

Тадбир доирасида Элчихона консули томонидан ватандошлар учун сайёр қабул ҳам ташкил этилди. Қабул чоғида фуқароларнинг ҳуқуқий, консуллик ва ҳужжатлаштириш масалалари юзасидан мурожаатлари эшитилди ва жойида амалий кўмак берилди.

Учрашув якунида Элчихона ташаббуси билан ватандошлар учун тортилган миллий таом – ўзбек палови тадбирга янада байрамона руҳ бағишлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш