“Avesta” АА: Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Хаттотлик мактаби ташкил этилди
Апрель 18, 2026. 20:30 • 2 дақ
• 176
ДУШАНБЕ, 29 апрель. /“Дунё” АА/. Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлиги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қошида Хаттотлик мактаби ташкил этилгани ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Агентликнинг ёзишича, мазкур Хаттотлик мактаби Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги арафасида ўз фаолиятини бошлаши рамзий маънога эга.
Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг фикрича, ушбу таълим маскани нафақат хаттотлик санъати сирларини ёшларга ўргатиш, балки Темурийлар даврига оид ноёб қўлёзмаларни чуқур тадқиқ этиш ва уларни тиклаш билан ҳам шуғулланади.
Мақолада халқаро экспертларнинг фикрлари ҳам келтирилган. Мутахассислар Ўзбекистоннинг ушбу ташаббуси ислом маданияти дурдоналарини асраб-авайлашда муҳим қадам сифатида баҳоланишини алоҳида таъкидлаган.
“Avesta”да баён этилишича, Хаттотлик мактаби фаолиятига Британиянинг “Al-Furqan Islamic Heritage Foundation” жамғармаси ва Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) каби нуфузли ташкилотлар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси