Logo

“Караван Инфо” АА: Ўзбекистонда 3,5 ГВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия объектлари қурилиши бошланди

Декабрь 10, 2025. 18:24 • 57 сония

44
“Караван Инфо” АА: Ўзбекистонда 3,5 ГВт қувватга эга қайта тикланувчи энергия объектлари қурилиши бошланди

МОСКВА, 10 декабрь. /“Дунё” AA/. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида жами 3,5 минг мегаватт (3,5 ГВт) қувватга эга янги қайта тикланувчи энергия объектлари қурилиши бошланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Караван Инфо” ахборот агентлигига кўра, ушбу лойиҳаларга киритиладиган инвестициялар қиймати 3,3 миллиард долларни ташкил этади. Ташаббусни амалга ошириш мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини сезиларли даражада мустаҳкамлаш ва тоза энергия манбаларига ўтишни тезлаштиришга имкон беради.

Шунингдек қайд этилишича, ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш бўлди. Туркиянинг Акса Электрик компанияси билан Самарқанд ҳудудий электр тармоқларини хусусий бошқарувга бериш бўйича келишувга эришилди. Компания тармоқларни янгилашга сармоя киритиш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш ва электр энергиясидаги йўқотишлар даражасини икки баробар камайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳар йили қарийб 20 миллион доллар иқтисод қилиш имконини беради.

“Мамлакат ҳукумати инвесторлар учун шериклик моделини кенгайтиришни режалаштирмоқда. 2025 йилда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари электр тармоқларини бошқариш ҳам хусусий инвесторлар учун очиқ бўлади. 2027 йилда эса Наманган ва Тошкент вилоятлари тармоқлари учун худди шундай жараён режалаштирилган”, – деб ёзилган мақолада.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш