Хитойнинг нуфузли “Синьхуа” ААда Ўзбекистон Президенти мақоласи эълон қилинди
Декабрь 12, 2025. 09:00 • 2 дақ
• 44
ПЕКИН, 13 декабрь. /“Дунё” AA/. Хитойнинг нуфузли “Синьхуа” ААда Ўзбекистон Президентининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Эслатиб ўтамиз, мақола жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви арафасида нашр этилган эди. Ушбу мақола бутун дунё ахборот маконида кенг тарқалди ва эксперт-таҳлил доиралари вакилларининг юксак баҳоларига сазовор бўлди.
Унда минтақанинг ривожлантириш истиқболлари, умумий муаммолар таҳлили ва уларга мақбул ечимлар тақдим этилган.
Мақолада илк бор “Янги Марказий Осиё” тушунчаси тилга олинган бўлиб, бу атама минтақа давлатларининг тинчликни сақлаш, барқарор ривожланишга эришиш ва мустаҳкам шериклик йўлидаги саъй-ҳаракатларини акс эттиради.
Шунингдек, мақолада Хўжанд декларациясининг имзоланиши билан мустаҳкамланган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара масалаларининг якуний тартибга солиниши минтақавий ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичидаги энг муҳим ютуқлардан бири эканлиги таъкидланган.
Бундан ташқари, минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари механизмининг аҳамияти, минтақани дунёнинг етакчи давлатлари ва бирлашмалари билан боғлайдиган “Марказий Осиё плюс” форматининг кенгайиб бораётган географиясига алоҳида эътибор қаратилган.
Давлат раҳбари фикрларини қуйидагича хулосалаган: “Куч ва имкониятларимизни бирлаштириб, умумий вазифаларни ҳал этмоқдамиз, шунингдек, халқаро ҳамжамиятга тинч ва бунёдкор ҳамкорликнинг вақт ва ҳаёт синовидан ўтган – ишонч, яхши қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган ўз моделимизни таклиф этмоқдамиз. Ва бугун Марказий Осиёни кенг минтақамизда яшаётган барча миллат ва халқлар учун ягона тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт маконига айлантирадиган ушбу тарихий суръатни сақлаб қолишимиз ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг маданий ютуқлари ва яхши қўшничилик сиёсати ҳақида ёзмоқда