Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан учрашди
Май 03, 2026. 14:15 • 2 дақ
• 164
ТОШКЕНТ, 3 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ар-Риёзда Саудия Арабистони инвестициялар вазири Фаҳад бин Абдулажалил Ал-Саиф билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Фаҳад бин Абдулажалил Ал-Саиф билан самарали учрашув бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида Ўзбекистон–Саудия ҳамкорлиги ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида изчил ривожланаётгани таъкидланиб, инвестициявий шериклик кўлами ва сифати ортиб бораётгани қайд этилди.
Шунингдек, муносабатларимизни янада кенгайтириш ва мавжуд механизмларни такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Саудиялик ҳамкорларни шу йил июнь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф этдик.
Бугунги учрашув кўп қиррали шериклигимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси