Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ар-Риёзда Саудия Арабистони фармацевтика компанияси директори билан учрашди
Май 03, 2026. 12:00 • 56 сония
• 245
ТОШКЕНТ, 3 май. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонига ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “Sudair Pharma” компанияси бош директори Яссер Иброҳим Ал-Убайда билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф доирасида “Sudair Pharma” компанияси бош директори Яссер Иброҳим ал-Убайда билан учрашганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот давомида фармацевтика соҳасида ҳамкорлик имкониятлари ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларини муҳокама қилдик.
Компанияни Ўзбекистон бозори имкониятларини ўрганишга ва яқинда бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форумига таклиф этдик.
Ўзаро манфаатли натижаларга эришишга ишонамиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси