ЮНЕСКО Ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессиясида қорақалпоқ ўтовини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритишга бағишланган масаланинг муҳокамаси бошланди
Декабрь 11, 2025. 08:30 • 41 сония
• 120
ДЕҲЛИ, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Ҳозиргина Ҳиндистон пойтахтида ЮНЕСКО Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессияси доирасида қорақалпоқ ўтовини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритишга бағишланган масаланинг муҳокамаси бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон кўчманчи туркий халқлар уйи – ўтовни ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритиш бўйича қўшма номинация тақдим этган.
Ушбу масалани муҳокама қилиш жараёнида сессияда Қорақалпоғистон маданият вазири Бегис Темирбаев ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон филиали Гуманитар фанлар институти директори Мақсет Қарлибаев сўзга чиқади.
Аввал хабар қилинганидек, ЮНЕСКО Ҳукуматлараро қўмитасининг 20-сессияси қорақалпоқ қўбизини ясаш ва унда ижро этиш санъатини бир овоз билан ЮНЕСКОнинг Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос рўйхатига киритди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси