Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида анъанавий XХI Маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали ўтказилади
Сентябрь 25, 2025. 11:23 • 52 сония
• 466
ТОШКЕНТ, 25 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати томонидан 27 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги "Марказий боғ"да дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида анъанавий XХI Маданий анъаналар ва миллий таомлар хайрия фестивали ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Фестиваль Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги нуфузини ошириш, дипломатик ваколатхоналар ходимларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар орасида норасмий, дўстона мулоқот учун шароит яратиш, турли мамлакатларнинг маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини яратиш, республикадаги меҳрибонлик уйларига хайрия ёрдамини кўрсатиш мақсадида ташкил этиляпти.
1999 йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур хайрия фестивалида жорий йил 50 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.
Фестиваль дастурида дипломатик ваколатхоналарнинг миллий таомлари намойиши, "Тошкент - нон шаҳри" шиори остида миллий ишлаб чиқарувчиларнинг нон маҳсулотлари тақдимоти, новвойлар иштирокида нон тайёрлаш ва маҳорат дарсларини ўтказиш, шунингдек мамлакат фольклор-этнографик жамоалари ва дипломатик ваколатхоналарнинг халқ ҳунармандчилиги кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси