Logo

Нью-Йоркдаги “Carnegie Hall” саҳнасида таниқли ўзбек пианиночиси Беҳзод Абдураимовнинг концерт дастури ўтказилди

Май 08, 2026. 11:25 • 2 дақ

256

НЬЮ-ЙОРК, 8 май. /“Дунё” АА/. АҚШдаги машҳур “Carnegie Hall” концерт залида таниқли ўзбек пианиночиси Беҳзод Абдураимовнинг концерти дастури бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Манхеттен марказида жойлашган “Carnegie Hall” жаҳон классик мусиқасининг энг нуфузли майдонларидан бири ҳисобланади. 1891 йилда очилган мазкур машҳур концерт зали бугунги кунга қадар дунёнинг етакчи ижрочилари ва мусиқа жамоаларини қабул қилиб келмоқда.

Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган ижодий тадбирда дипломатик корпус, ишбилармон ва маданий доиралар вакиллари, шунингдек, АҚШнинг кўплаб мумтоз мусиқа ихлосмандлари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Концерт дастуридан буюк композиторлар – Брамс, Черни, Лист, Дебюсси ва Стравинский асарлари ўрин олиб, томошабинларга жаҳон мумтоз мусиқасининг бетакрор дурдоналари тақдим этилди.

Нью-Йоркдаги ушбу чиқиш томошабинларда катта қизиқиш уйғотди ва халқаро маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг бой маданий меросини тарғиб қилишга хизмат қилди.

Концертдан сўнг Ўзбекистон дипломатлари томонидан пианиночи, БМТга аъзо давлатларнинг доимий вакиллари, шунингдек, Америка сиёсий, ижтимоий ва маданий доиралари вакиллари иштирокида расмий қабул маросими ташкил этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш