Олмаотадаги фестивалда ўзбек маданияти намойиш этилди
Май 02, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 150
ОЛМАОТА, 3 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Халқ бирлиги кунига бағишланган маданий тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир “Олмаотадаги бирдамлик” миллий маданият фестивалининг очилиши билан бошланди. Унда Олмаота шаҳрида фаолият юритувчи 15 та миллий маданият маркази ва жамоат ташкилотларининг павильонлари тақдим этилди.
Фестивалда мамлакатимиз Бош консулхонаси ва ҳамюртларимиз томонидан миллий либослар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада атлас ва адрасдан тикилган миллий либослар, аёллар ва эркаклар учун зарбоф чопонлар, машҳур ўзбек каштачилиги – сўзаналар ҳамда қўлда ясалган сопол буюмлар намойиш қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистон сайёҳлик компанияларининг буклет ва рисолалари ҳам тарқатилди.
Тадбир доирасида миллий павильонга Олмаота шаҳри ҳокими Дархан Сатибалди бошчилигидаги маҳаллий давлат органлари вакиллари, дипломатик корпус, жамоат ва маданий-маърифий ташкилотлар ва ишбилармон доиралар вакиллари ташриф буюрди.
Фестиваль Қозоғистонда истиқомат қилувчи миллатлар ўртасида ўзаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдонга айланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси