Logo

Ўзбекистонлик кино ижодкорлар Санкт-Петербургдаги халқаро фестивалда қатнашди

Апрель 18, 2026. 17:00 • 2 дақ

153
Ўзбекистонлик кино ижодкорлар Санкт-Петербургдаги халқаро фестивалда қатнашди
Ўзбекистонлик кино ижодкорлар Санкт-Петербургдаги халқаро фестивалда қатнашди
Ўзбекистонлик кино ижодкорлар Санкт-Петербургдаги халқаро фестивалда қатнашди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 30 апрель. /“Дунё” АА/. Санкт-Петербургда бўлиб ўтган “ПитерДок” халқаро кинофестивали ҳамда “Россиядаги учрашувлар” рус театрлари фестивалида ўзбекистонлик кино ижодкорлар ҳам муносиб иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“ПитерДок” кинофестивалида юртимиз номидан режиссёрлар Юлдуз Мусакова ва Асаль Даулетмуратова қатнашди. Улар томонидан тақдим этилган “Ором” қисқа метражли ҳужжатли фильми иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Мазкур лойиҳа маънавий-ахлоқий қадриятларга йўғрилгани ва ўзига хос тасвирий ечими билан хорижлик экспертлар эътиборини тортди.

Шу билан бирга, “Россиядаги учрашувлар” фестивалида мамлакатимиздан “Дийдор” театр-студияси иштирок этди. Режиссёр Бобур Йўлдошев томонидан Дон Нигро пьесаси асосида саҳналаштирилган “Звериные истории” (“Ҳайвонлар ҳақида ҳикоялар”) спектакли намойиш этилди.

Ўзбек актёрларининг юксак маҳорати, намойиш қилинган саҳна асарларининг чуқур фалсафий мазмуни театр ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотди. Бундай маданий тадбирлар халқаро кино майдонида тажриба алмашиш, ўзбек санъатини дунёга кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш