ИҲММ ва БМТТД ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Декабрь 10, 2025. 19:17 • 2 дақ
• 84
ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ҳужжатни имзолаш маросими Инсон ҳуқуқлари уйида Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.
Меморандумни БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг мамлакатимиздаги доимий вакили Акико Фудзии ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов имзолади.
Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг умумий мақсади шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш ҳамда инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан ёндашган ҳолда бизнес юритиш амалиётини жорий этишга қаратилган асосий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат эканини қайд этди. Бу, ўз навбатида, янада инклюзив, барқарор ва халқаро миқёсда рақобатбардош тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Ушбу меморандум қашшоқлик ва тенгсизликка қарши курашишдан тортиб, сифатли таълимни таъминлаш, гендер тенгликни ривожлантириш, барқарор институтларни мустаҳкамлаш, одил судловга тенг ва адолатли эришиш каби устувор йўналишларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг аниқ механизмларини ривожлантиришга қаратилган.
Ўзбекистон томони БМТТДга миллий барқарор ривожланиш мақсадлари шарҳлари ва ҳисоботларини тайёрлашда кўрсатилган амалий ёрдам, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва инсон ҳуқуқларига риоя этиш ўртасидаги узвий боғлиқликни аниқ акс эттиришдаги кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.
Дунёнинг қарийб 170 мамлакатида глобал мавжудликка эга бўлган БМТТД кўп жиҳатдан БМТнинг мамлакат даражасидаги оператив бўлинмаси вазифасини бажаради. БМТТД барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш, қашшоқликни тугатиш, аёллар ҳуқуқларини илгари суриш ва имкониятларини кенгайтириш, оқилона бошқарув ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири кубоги учун тезкор шахмат турнири ўтказилмоқда
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди
Бир гуруҳ фуқаролар “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
Тошкентда “Ренессанс” миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда