Logo

Тошкентда “Ренессанс” миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда

Декабрь 10, 2025. 17:06 • 55 сония

113
Тошкентда “Ренессанс” миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда
Тошкентда “Ренессанс” миллий мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда

ТОШКЕНТ, 10-декабр. /“Дунё” АА/. Бугун пойтахтимиздаги “Ренессанс” кино уйида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан таʼсис этилган “Ренессанс” миллий мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда воқеа жойидан “Дунё” АА мухбири.

Миллий мукофот Ўзбекистон Президентининг 2022-йил 27-июндаги қарори ижросини таʼминлаш мақсадида таʼсис этилган бўлиб, у йил давомида оммавий ахборот воситалари соҳасида юқори кўрсаткичларга эришган, жамоатчилик ишончига сазовор бўлган ижодий жамоалар ва медиа лойиҳаларни рағбатлантиришни мақсад қилади.

Тадбирнинг асосий мақсади мамлакатимизда журналистика соҳасини қўллаб-қувватлаш, теле ва радиоканаллар, медиа лойиҳаларнинг тезкор, холис ва сифатли ахборот етказиш борасидаги фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек, креатив ижодий медиа контентлар такдим этиш фаолиятини рағбатлантиришдир.

Жорий йилнинг 27-октябр санасида старт берилган “Ренессанс” миллий мукофоти учун жами ун учта номинация бўйича юздан ортиқ номзодлар аризалари қабул қилинган. Ғолиблар икки босқичли баҳолаш тизими орқали сараланди.

Биринчи босқичда номзодлар халқимиз эʼтибори ва эʼтирофидаги профессионал экспертлар кенгаши томонидан саралаб берилган бўлса, иккинчи босқичда юқори балларни тўплаган теле ва радио каналлар ҳамда медиа лойиҳалар халқ овозига қўйилди. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар “Ренессанс” миллий мукофоти тақдирлаш маросимида эʼлон қилинмокда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Rakhataliyeva

rakhataliyeva@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш