Ўзбекистоннинг Ростовдаги Бош консуллиги ходимлари меҳнат мигрантлари ҳузурида
Октябрь 20, 2023. 09:08 • 46 сония
• 752
РОСТОВ-ДОН, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ходимлари Ростов вилоятидаги «Донской рыбокомбинат» корхонасида бўлиб, иш берувчи ва бу ерда вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Донской рыбокомбинат» раҳбарияти корхона фаолияти, истиқболдаги режалар тўғрисида маълумот беришди. Шунингдек, ҳозирги кунда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кенгаяётгани сабабли яна 100 нафар ишчи кучига эҳтиёж борлиги маълум қилинди. Россия томони манзилли ва ташкиллаштирилган тартибда Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини ишга жалб қилиш бўйича кўмак сўради.
Ўзбекистон вакиллари, ўз навбатида, мамлакатимиз фуқароларини Россияга ишга жалб қилиш тартиби тўғрисида маълумот бердилар.
Шундан сўнг, мазкур корхонада вақтинча ишлаётган ватандошларимиз билан алоҳида суҳбат уюштирилди. Унда Бош консулхона фаолияти, юртдошларимизга кўрсатилаётган хизмат турлари, мамлакатимиз меҳнат қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, ватандошлар билан муносабатларни фаоллаштириш тўғрисидаги муҳим маълумотлар таъкидланди.
Учрашув сўнгида унинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан атрофлича жавоб олишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Иордания таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда
Ҳиндистондаги ватандошимизга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди