Logo

Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини хорижда муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Октябрь 26, 2023. 07:53 • 56 сония

972
Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини хорижда муносиб иш ўринлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

РОСТОВ-ДОН, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консуллиги ходимлари қандолот ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Кундрат» МЧЖ директори билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



Унда Ўзбекистон фуқароларини хорижда муносиб иш ўринлари билан таъминлаш, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш масалалар муҳокама қилинди.


«Кундрат» МЧЖ директори Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил қилиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.


Россия вакили, ўз навбатида,  корхона фаолияти, ишлаб чиқариш кучи ва келажакдаги режалар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Ишчиларга яратиб берилган шароитлар, меҳнат хавфсизлиги ва корхонада амалга оширилаётган ўзгаришлар билан таништирди.


«Сўнги йилларда маҳсулотга бўлган талаб ортиб, кўплаб буюртмалар қабул қилинаётганлиги сабабли ишчи кучига бўлган эҳтиёж ҳам ошиб бормоқда. Ҳозир кунда яна 50 нафар ишчи олишга имкониятимиз бор.  Бу борада Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», деди у.


Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, мазкур корхонада меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашдилар. Мулоқот чоғида уларнинг иш ва яшаш шароитлари юзасидан фикр алмашилди. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш