Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Сибирь федерал округида мушкул вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга маслаҳат кўмаги кўрсатишди
Октябрь 25, 2023. 08:05 • 35 сония
• 1344
БАРНАУЛ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консуллиги ходимлари Сибирь федерал округи ҳудудидаги "Хорижий фуқароларини вақтинча сақлаш маркази"да сақланаётган ватандошларимизга маслаҳат ва юридик кўмак кўрсатиш мақсадида Барнаул шаҳрида (Олтой ўлкаси, Россия) бўлдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар давомида мамлакатимиз дипломатлари мазкур марказда Ўзбекистон фуқаролари учун яратилган шароитлар билан танишганлари баробарида фуқароларимиз билан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Шу билан бирга, ватандошларга тегишли маслаҳатлар ҳам берилди.
Марказ раҳбарияти билан ўтказилган музокаралар чоғида барча ватандошларимиз ўз қариндошлари билан алоқада бўлишлари таъминлангани қайд этилди.
Марказ билан алоқани қўллаб-қувватлаш ва зарур ҳолларда мурожаат қилишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Иордания таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда
Ҳиндистондаги ватандошимизга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди
Ўзбекистоннинг Ростовдаги Бош консуллиги ходимлари меҳнат мигрантлари ҳузурида