Logo

Ўзбекистон элчихонаси томонидан тақдим этган кўчатлар Витебск давлат университети ҳудудида барпо этилган Ғалабанинг 80 йиллиги хиёбонида экилди

Май 16, 2025. 09:38 • 36 сония

657
Ўзбекистон элчихонаси томонидан тақдим этган кўчатлар Витебск давлат университети ҳудудида барпо этилган Ғалабанинг 80 йиллиги хиёбонида экилди

ВИТЕБСК, 16 май. /"Дунё" АА/. П.М.Машеров номидаги Витебск давлат университетининг Ботаника боғида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган янги хиёбон барпо этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу боғга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар элчихоналари томонидан Витебск вилоятининг иқлим шароитларига мослаштирилган 12 туп кўчат тақдим этилди. Улар Витебск давлат университетида таҳсил олаётган талабалар томонидан экилди.

Тадбир доирасида Ботаника боғида Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган аскарлар жасоратига бағишланган кўргазма ташкил этилди.

Витебск давлат университети раҳбарияти Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш қаратилган ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш