Logo

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси Покистон ОАВ нигоҳида

Декабрь 29, 2025. 08:15 • 3 дақ

196
Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси Покистон ОАВ нигоҳида
Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси Покистон ОАВ нигоҳида

ИСЛОМОБОД, 29 декабрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасини кенг ёритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, Покистоннинг марказий “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги, “Pakistan Observer”, “The Daily Spokesman” ва “SUBNEWS”, “News Valley” газеталари, “Margalla Tribune” журнали, “Pakistan Today”, “Global News Pakistan”, “The Diplomatic Insight”, “The Khyber Mail”, “News Network Pakistan”, “Diplomatic Affairs”, “MNNNEWS”, “Urdu MNNNEWS” “Times of Central Asia”, “Media Online Today” бошқа электрон нашрларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасига бағишланган туркум мақолалар ҳамда шарҳлар инглиз ва урду тилларида эълон қилинди. 

Уларда Ўзбекистон етакчиси ўз Мурожаатномасида Республика барча соҳаларда эришган натижаларни чуқур таҳлил қилгани ва Янги – 2026 йилдаги истиқболдаги режалар ҳақида тўхталгани таъкидланган.

 Нашрларда ёзилганидек, давлатимиз раҳбари 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Покистон ОАВ маълум қилганидек, биринчи устувор йўналиш сифатида маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб киришдан иборат эканлиги, иккинчи устувор йўналиш – иқтисодиётни технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказиш саналиши қайд этилди.

  Ўзбекистон Президенти, шунингдек, космик соҳадаги режаларга тўхталди. “Бугун сизларга яна бир муҳим янгиликни айтмоқчиман. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва мамлакатимиз фуқароси бўлган биринчи ўзбек космонавтини фазога учириш бўйича ишларни бошладик”, – дея давлатимиз раҳбари Мурожатномасидан иқтибос келтирилган манбаларда.

Мурожаатномада учинчи устувор йўналиш – ички бозорда талабни рағбатлантириш масаласи эканлиги таъкидланди.

 Президент ўтган тўққиз йилда Ўзбекистонда қулай бизнес муҳити яратилиб, товар ва хизматлар ҳажми ва тури кўпайтирилгани, кам даромадли оилалар учун йилига камида 1 миллиард доллар арзон кредит берилаётгани, инфляция даражаси “бир хонали” рақамга туширилгани натижасида аҳолининг харид қобилияти 2 карра ўсганини билдирди.

“Истиқболдаги режаларга тўхталар экан, Ўзбекистон Раҳбари аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, иқтисодиётда энг катта талаб яратадиган уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилишини маълум қилди. Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2 триллион 700 миллиард сўм субсидия берилади”, – дея урғуланган материалларда.

Шунингдек, нашрларда Ўзбекистон сайёҳлик соҳасини янада ривожлантириш ва хорижий туристларни жалб этиш бўйича улкан режаларни ўз олдига белгилаб олгани ёзилган.

“Хусусан, Мурожаатномада кейинги беш йилда хорижий туристлар сонини 2 карра ошириш, туризм хизматлари ҳажмини эса 20 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинмоқда. Шу мақсадда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Туристлар оқими тобора ошаётгани авиация ва темир йўлда йўловчи ташиш қувватини 2 баробар кўпайтиришни тақозо этмоқда. Шу боис, 2026 йилда авиапаркдаги ҳаво кемаларининг сони 120 тага етказилади”, – дея қайд этилган Покистон ОАВ томонидан эълон қилинган материалларда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш