Logo

Чимкентда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ўтказилди

Апрель 26, 2026. 14:30 • 2 дақ

38
Чимкентда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ўтказилди
Чимкентда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ўтказилди
Чимкентда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ўтказилди
Чимкентда Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабули ўтказилди

ЧИМКЕНТ, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Чимкент шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик қабулини ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур қабул Бош консулликнинг 2026 йилга мўлжалланган режаси доирасида ўтказилди. Унда Қизилўрда, Жамбил, Туркистон вилоятлари ҳамда Чимкент шаҳрида вақтинча ёки доимий яшаб келаётган ватандошлар иштирок этди.

Қабул давомида ватандошларга консуллик хизматлари кўрсатилди. Улар орасида биометрик паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистондан ҳужжатлар талаб қилиш, ватанга қайтиш гувоҳномасини олиш, фуқароликдан чиқиш, фуқароликка оид масалалар бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, Чимкент шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳолидан хабар олиш ва уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида бир қатор қурилиш объектларига ҳам ташриф амалга оширилди.

Фуқароларга Бош консулхона фаолияти ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ватандошлар бундай сайёр қабуллар ва меҳнат муҳожирлари ҳолидан хабар олиш тадбирларини ижобий баҳолаб, уларни мунтазам ўтказиб туришни таклиф қилишди.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш