Logo

Исроилда Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Декабрь 07, 2025. 13:41 • 2 дақ

334
Исроилда Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган тадбир ўтказилди

ТЕЛЬ-АВИВ, 8 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимиз Конституцияси куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Исроилдаги юртдошлар, жамоатчилик ва диаспора вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Конституциямиз мустақил давлатчилик асоси сифатида мамлакатимиз тараққиёти, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашдаги ўрнига тўхталиб ўтдилар.

1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституцияси мамлакат тараққиёти, чегаралар дахлсизлигини таъминлаш ва давлатчиликни мустаҳкамлашнинг ҳуқуқий асосларини яратгани таъкидланди.

2023 йилда мамлакатимизда ўтказилган умумхалқ Референдуми натижасида Конституциямиз замон талабларига мос равишда тубдан такомиллаштирилди ва 6 бўлим, 26 боб, 154 моддадан иборат янги таҳрирда қабул қилинди. Унинг марказида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш тамойиллари мужассамлиги иштирокчиларга етказилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида юртдошлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Конституциявий ўзгаришлар ва янги имкониятлар тўғрисида маълумот олди. Ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маданий ва маърифий алоқаларни кучайтириш бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек, 2026 йил 15 январь – 28 февраль кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Мазкур жараён фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат сиёсатининг шаффофлиги, мамлакатнинг демографик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида холис маълумотларни олишни мустаҳкамловчи Конституциямиз нормалари билан бевосита боғлиқлиги қайд этилди.

Тадбир Исроилдаги ватандошлар ва жамоатчилик вакиллари бирлаштирган майдонга айланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш