Logo

Туркиялик талаба: Ўзбекистонга саёҳат қилиб, болаликдаги орзуйим амалга ошди

Январ 08, 2026. 17:03 • 52 сония

192
Туркиялик талаба: Ўзбекистонга саёҳат қилиб, болаликдаги орзуйим амалга ошди
Туркиялик талаба: Ўзбекистонга саёҳат қилиб, болаликдаги орзуйим амалга ошди

АНҚАРА, 8 январь. /“Дунё” АА/. Туркиядаги оммабоп “Pusula” ва “Şark Haber” газеталарида бир гуруҳ туркиялик талабаларнинг юртимизга амалга оширган саёҳати ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада мамлакатимизга саёҳат қилган Алпарслон номидаги Муш университети талабаси Эданур Йилдиримнинг фикрлари баён этилган.

“Ўзбекистонга саёҳат қилиб, болаликдаги орзуйим амалга ошди. Биз Ўзбекистонга борганда у ердаги одамлар ва уларнинг маданияти билан танишдик. Бу биз учун ажойиб саёҳат бўлди. Кичиклигимда чет элга боришни орзу қилардим. Бу менинг биринчи марта чет элга чиқишим эди. Ўзбекистонга саёҳат менда бир олам таассурот қолдирди”, дейди Эданур Йилдирим.

Газетада ёзилишича, мазкур университет қошида ташкил этилган “Ёшлар маркази” тўгаракларининг фаол қатнашчиларига чет элга чиқиш имконияти яратилган. Ўтган йили амалга оширилган лойиҳалардан бири – “Ота юрт” Ўзбекистонга ташриф бўлган.

Саёҳат доирасида туркиялик ёшлар мамлакатимизнинг тарихий масканларини зиёрат қилган, қадимий обида ва масканларини томоша қилган, ўзбек маданияти билан яқиндан танишган. Муш университети вакиллари ушбу саёҳат ташрифини келгусида ҳам уюштириш ва давом эттиришини билдирган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш