Украина ОАВ: Ўзбекистонда хусусий клиникаларни қўллаб-қувватлаш ривожлантирилади
Ноябрь 22, 2025. 13:49 • 2 дақ
• 39
КИЕВ, 22 ноябрь. /"Дунё" АА/. Украинанинг "Fixygen.ua" ва "Open4Business" нашрларида Ўзбекистондаги тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ривожига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг соғлиқни сақлаш тизими ходимларини касб байрами билан табриклаб, билдирган фикр-мулоҳазалари билан бошланган.
Нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистонда ихтисослашган марказларга сўнгги беш йилда 624 минг доллар сўм маблағ берилиб, улар минглаб энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган.
"Энди 26 та ихтисослашган марказ директори, вилоят ва туман соғлиқни сақлаш тизими раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирлари ойма-ой режа асосида ишлаб, муаммоли ҳудуд ва маҳаллаларга бориб, касаллик сабабларини таҳлил қилади, ечимлар таклиф қилиб, жойлардаги шифокорларни ўқитади. Соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кундалик қабули маҳалла даражасида ўтказилади ва ҳар бир раҳбар беморларга эътиборли ва тезкор муносабатда бўлишни таъминланади", – дея Шавкат Мирзиёев маърузасидан иқтибос келтирган "Fixygen.ua" нашри.
"Open4Business" нашри эълон қилган мақолада келтирилишича, Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларининг бакалавр босқичида педиатрия ва даволаш йўналишларини ўз ичига олган умумий тиббиёт факультети очилиши эълон қилинди. Уларда оилавий шифокорлик мутахассислиги бўйича резидентура ва магистратура ҳам йўлга қўйилади. Резидентурада таълим олаётган талабалар бепул ўқиш билан бирга оилавий шифокор сифатида ишлаб маош олади. Резидентура битирувчиси оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа дипломи ва 150 фоизли устама олади.
Шунингдек, нашрлар берган мақолаларда юртимизда келгусида ҳам тиббиётда хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва уларга қўшимча шароитларни яратиш давом эттирилиши таъкидланган. Хусусан, 2026 йилдан тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёз 3 йилга узайтирилади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур мақолалардаги манбалар Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 ноябрь куни тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда билдирган фикрлари ва ташаббуслари асосида баён этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди