Logo

Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи

Декабрь 21, 2025. 14:40 • 2 дақ

138
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи

АНҚАРА, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия савдо вазири ўринбосари Мустафа Тузжу билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг жорий ҳолати, истиқболдаги режалар ва икки давлат ўртасидаги имтиёзли битим рўйхатини кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

2025 йилнинг 10 ойи якуни кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 2,4 миллиард долларга тенг бўлган. Келгуси 2 йил ичида ушбу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. Бу ҳақда суҳбат жараёнида батафсил тўхталиб ўтилган.

– Белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун янги захира ва имкониятлар мавжуд. Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдодаги товар номенклатураси ўзаро ўхшаш ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар хорижда бирдек рақобатбардош, – деди Туркия савдо вазири ўринбосари. – Туркия Покистон, Озарбайжон, Эрон билан бир қаторда Ўзбекистон билан ҳам имтиёзли савдо битими имзолаган. Биз ушбу имкониятларидан фойдаланган ҳолда белгиланган режага эришишни мақсад қилганмиз.

Учрашувда маҳаллий экспортчи корхоналар дуч келаётган тариф ва нотариф тўсиқлар, жумладан, электротехника, тўқимачилик, кабель-ўтказгич маҳсулотларига нисбатан жорий этилган қўшимча импорт божларини пасайтириш ҳамда баъзи турдаги мева-сабзавот импортига ўрнатилган чекловларни бекор қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Учрашув доирасида томонлар савдо бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини янада фаоллаштириш ҳамда навбатдаги йиғилишини 2026 йилнинг биринчи чорагида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш