Ўзбекистон ва Буюк Британия инклюзив таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Январ 08, 2026. 09:00 • 45 сония
• 269
ЛОНДОН, 11 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Шарқий Лондон университети қошидаги Рикс маркази директори Госия Квятковска билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда Буюк Британия томони Ўзбекистонда инклюзив таълим ва тадқиқотлар соҳасидаги ютуқларни, шунингдек, инклюзив таълимни тақдим этиш ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича муҳим қадамларни эътироф этди.
Шунингдек, учрашувда мамлакатимизда инклюзив таълим соҳасида ўқитувчи ва мутахассислар тайёрлаш дастурлари ва малака ошириш курсларини йўлга қўйиш, марказ методологиясидан фойдаланган ҳолда тренинглар ва онлайн семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Рикс маркази Шарқий Лондон университетининг асосий илмий муассасаларидан бири бўлиб, инклюзив тадқиқотлар, таълим ва жамоатчилик билан мулоқот соҳасида катта тажрибага эга. У нафақат Буюк Британияда, балки халқаро миқёсда ҳам фаол ҳамкорлик тармоғига айланган. Марказ таълим ва ижтимоий дастурлар соҳасида кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлари билан қўшма лойиҳалар устида иш олиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси