Ўзбек енгил саноат йўналишидаги делегациянинг Хитой провинцияларига ташрифи амалга оширилди
Январ 13, 2026. 09:32 • 41 сония
• 113ГУАНЧЖОУ, 13 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси Хитойнинг Гуандун, Фуцзянь, Чзецзянь провинцияларига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган учрашувларда тўқимачилик ва чарм саноати йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация вакиллари Гуанчжоу шаҳридаги “Guangda Trade City” ихтисослашган йирик улгуржи бозорида 20 дан ортиқ маҳаллий компанияларга “Ўзбекистон тўқимачилик ва чарм саноати имкониятлари” мавзусида тақдимот намойиш қилди.
Донгуан, Сямэнь, Вэнчжоу шаҳарларида ўтказилган учрашувларда Хитой компаниялари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, савдо ва инвестициявий келишувларни ишлаб чиқиш ҳамда бизнес доираларнинг ўзаро ҳамкорлик алмашинувларини фаоллаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Хитойнинг етакчи компанияларидан иборат бизнес-миссияларнинг шу йил апрель-май ойларида Ўзбекистонга ташрифини амалга оширишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


