Беларусда ўзбекистонлик ёш ватандошлар кенгаши тузилди
Апрель 28, 2026. 08:10 • 54 сония
• 287
МИНСК, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Минск шаҳрида Беларусдаги ёш ватандошлар кенгашининг биринчи таъсис йиғилишини ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчихонаси ходимлари ва Меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари кўмагида ташкил этилди.
Элчихона биносида Беларуснинг етакчи олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирга Могилёв ва Гродно шаҳарларидаги талабалар ҳам онлайн тарзда қўшилди.
Йиғилиш давомида кенгаш таркиби шакллантирилиб, раис сайланди. Шунингдек, унинг низом ва йиллик иш режаси тузиб чиқилди. Тезкор ахборот олиш, ўзаро ёрдам кўрсатиш ва фикр алмашиш учун кенгашнинг расмий telegram-канали ишга туширилди.
Тадбир давомида кенгашнинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилиниб, келгуси фаолият йўналишлари белгилаб олинди. Иштирокчилар ишларни ташкил этиш борасида ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси